Яна бир катта ташкилот ФИФАга қарши чиқмоқда
Англия футбол ассоциацияси (FA) ФИФА томонидан илгари сурилаётган жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш ғоясига ўз муносабатини билдирди.
FA’нинг бу борадаги фикри бундай ташаббусга кескин қарши бўлаётган УЕФАнинг фикри билан бир ҳил.
Англия футбол ассоциацияси раҳбари Марк Буллингем қуйидаги фикрларни билдирди: "Биз бу режалар амалга ошишига ишонмаймиз".
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англия премьер-лигасининг барча клублари ФИФА ғоясига қарши чиққан эди.
Фикрлар