Яна бир клуб Лига 1 устидан арз қилмоқчи

"Амьен" клуби президенти Бернар Жоаннен чемпионат ўйинлари муддатидан аввал якунлангани сабаб Лига 1 устидан шикоят қилмоқчи.

Таъкидлаш керакки, 30 апрель куни қабул қилинган қарорга кўра ПСЖ чемпион, деб эълон қилинди. 19 ўриндаги “Амьен” эса 20-ўриндаги “Тулуза” билан бирга Лига 2 га тушириб юборилган.

“Бу адолатсиз қарор. Менинг мақсадим - “Амьен”нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Мен ушбу қарор тўғри ёки нотўғрилигини ҳуқуқий жиҳатдан ўрганаман”, - дейди Жоаннен.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ "Лион" ҳам Лига 1 устидан судга мурожаат қилмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!