Яна бир легионеримиз жамоасиз қолди
Жанубий Корея К-2 лигаси вакили "Тэджон" бир қатор футболчилар билан хайрлашди. Улар орасида ҳамюртимиз Икром Алибоев ҳам бор.
Кореянинг иккинчи лигасида фаолият юритган легионеримиз жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
2021 йилнинг мартидан бери Кореяда ўйнаётган ҳамюртимизнинг клуб билан тузган шартномаси якунланди. Алибоев ўтган мавсум 17та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.
Фикрлар