Яна бир нашр Элдор Шомуродовни эътироф этди (Фото)
Европа Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Рома" ва ЦСКА София жамоалари иштирокидаги баҳсда мезбонлар йирик 5:1 ҳисобида зафар қучишди.
Меҳмонлар 10-дақиқада тезкор гол уришга эришди. Кери ўз номини таблога ёздириб қўйди. Орадан 15 дақиқада ўтиб, "бўрилар" сардори Пеллегирини супер голи билан жавоб қайтарди.
Беллашувнинг 38-дақиқасида Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Стефан Эл-Шаарави "Рома"ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.
62-дақиқада Пеллегрини дублини расмийлаштирди. Кейинчалик Манчини ва Абрахам ҳам рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Тэммининг голига ҳамюртимиз ассистентлик қилди. Шу тариқа, римликлар 5 та гол урган беллашувда Шомуродов 2 та ассистни амалга оширди.
FotMob нашри талқинига кўра, Элдор Шомуродов 9 балл билан учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу "Рома" сафидаги энг юқори балл олган футболчи. Шунингдек, "La Gazette dello Sport" ҳужумчимизни 7,5 баллга лойиқ кўрганди.
Фикрлар