Яна бир неча соатдан кейин Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланади

Хабарингиз бор, Суперлиганинг янги мавсуми 28 февраль куни старт олади. Бугун Тошкент вақти билан соат 18:00да "Бунёдкор" стадионида Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Маросим “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Маълумот учун, жорий йилги мавсумда ҳам Суперлигада 14 жамоа иштирок этади. Қуйи лигага тушиб кетган “Динамо”нинг ўрнига A Про-лига ғолиби – “Машъал” иштирок этади.