Яна бир терма жамоамиз ҳам Марокаш билан ўйинлар ўтказади

11 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Чиғатой” спорт базасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Aскар Халмуратов бошқарувидаги жамоамиз йиғин доирасида 17-20 ноябрь кунлари Марокаш U-16 терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ҳар икки баҳс “Дўстлик” терма жамоалар маркази стадионида ўтказилади.

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Марокаш билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади

photo_2023-11-14_14-29-09

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!