Яна бир велоспортчимиз ОЧ совриндори бўлди

Тошкентда давом этаётган велоспорт бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида терма жамоамиз вакиллари яна бир медални қўлга киритди. Бироз аввал ҳамюртимиз Беҳзодбек Раҳимбоев ёшлар ўртасида кечган баҳсда шоҳсупага кўтарилди.

Ҳамюртимиз 105.6 километр масофага кечган беллашувда марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди ва ўз ҳисобига Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўшиб қўйди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. 

Велошоссе бўйича Осиё чемпионати.
Ёшлар, 105.6 км.
1. Туллаторн Соласам (Таиланд)
2. Беҳзодбек Раҳимбоев (Ўзбекистон)
3. Оркен Сламжанов (Қозоғистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!