Яна бир юлдуз “Реал”ни тарк этмоқда
Бельгиялик ҳужумкор футболчи Эден Азар мавсум якунланиши билан Мадридни тарк этадиган бўлди.
Яна бир неча ойдан кейин тажрибали ўйинчининг шартномаси якунланади. Бош мураббий Карло Анчелотти Азарни асосий таркибнинг муқим ўйинчиси сифатида кўрмайди. Етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган Эден ёзда кетишга қарор қилган.
Аслида Эден Азар мадридликларнинг энг омадсиз трансферларидан бирига айланган. 2019 йили “Челси”дан 115 миллион еврога трансфер қилинган футболчи Мадрид клубида ўзини кўрсата олмади.
Азар “Реал” тарихидаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. Шунга қарамай, бу клубга келганидан буён ўз ҳисобига атиги еттита тўп ёздириб қўйди холос.
Фикрлар