Яна икки футболчимиз Сингапурга қарши ўйинда жароҳат олган

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Сингапурга қарши ўйинда майдонга тушиб, йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Терма жамоамиз бош шифокори Аброр Пирриевнинг маълум қилишича, ушбу баҳсда ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов ва ҳимоячи Ислом Қобилов ҳам жароҳат олган.   

"Кечаги баҳсда Эркинов ва Алиқуловдан ташқари Одил Аҳмедов ҳамда Ислом Қобиловда ҳам кичик жароҳат кузатилди. Сингапурга қарши ўйнаганлар ва жароҳати борлар бугунги машғулотларда қатнашмаяпти. Ўйинга яқин қолганда уларнинг ҳолатига қараб ўйнаш ёки ўйнамаслиги аниқ бўлади", -деди Пирриев ЎФА матбуот хизматига берагн интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги баҳсда Яманга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Фаридун Камолов
09/06/2021 19:48
Oʻl bu kuningdan AfC arablar pul bersa quyosh payti ham quyadi uyini bular
&
Ашуров Бахтийор
09/06/2021 18:53
Энди буниси ошиб тушди.Илах,им шифосини берсин.Амин!!!