Яна икки инглиз клуби ғалаба қозонди, аммо фақат биттаси чорак финалда

  • 15 марта, 2024, 03:47
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа Конференциялар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Астон Вилла" - "Аякс" қарама-қаршилигининг жавоб баҳси бўлиб ўтди. Унда бирмингемликлар 4:0 ҳисобида зафар қучди.  Голларга Уоткинс, Бейли, Дуран ҳамда Диаби муаллифлик қилди. Илк беллашувда нурсиз дуранг қайд этилганди ва икки баҳс натижасига кўра Эмери шогирдлари чорак финалга йўл олди 

"Астон Вилла" - "Аякс" 4:0 (4:0) 

Бундан ташқари, Европа лигаси доирасида ўз майдонида "Рома"ни қабул қилган "Брайтон" 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона гол Уелбек томонидан киритилди. Шунга қарамай, илк беллашувда 0:4 ҳисобида рақибга имкониятни бой бериб қўйган "чайкалар" чорак финал йўлланмасидан қуруқ қолди. 

"Брайтон" - "Рома" 1:0 (4:1) 
 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию