Янги мавсумда польшалик ҳужумчи Роналду билан тандем ҳосил қилиши мумкин

Польшалик форвард Аркадиуш Милик ёзги трансфер ойнаси вақтида "Наполи"ни тарк этади.

Италиялик журналист Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, клуб ва футболчи шартномани узайтириш бўйича келиша олмаётганлиги ортидан мавсум якунланганидан сўнг форвард Неапол клубини тарк этиши мумкин.

Таъкидланишича, Милик трансферига А Сериянинг бошқа бир клуби "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда. Туринликлар ушбу келишув учун Федерико Бернардески ва қўшимча товон пули таклиф қилишмоқчи.

26 ёшли футболчининг "Наполи" билан шартномаси 2021 йил ёзигача амал қилади. Жорий мавсумда польшалик футболчи А Серияда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)