Янги битим тузиш арафасида турган “Барселона” Мессига қанча тўлайди?

“Барселона” ва Лионель Месси яна бир йилдан сўнг якунланадиган шартномани узайтириш бўйича музокараларга киришган.

Дастлабки келишувга кўра, томонлар 1+1 тизимидаги шартномани имзолайди. Месси янги шартномада ҳар мавсум 10 июнга қадар ҳеч қандай мажбуриятларсиз клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги банд бўлишига эришди.

“Барса” президенти Жозеп Бартомеу футболчининг отаси Хорхе Месси билан ўтказилаётган музокараларда клуб Леонинг ҳозирги маошини сақлаб қолиш ниятидалигини айтган. Айни пайтда Месси йилига 30 миллион евро атрофида маош олмоқда.

“Барселона” таклифини рад эта оладиган футболчи ҳам бор экан

Собиқ “бунёдкор”чидан Мессига ақлли маслаҳат

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)