Янги ҳужумчи пайдо бўлди. Уни Англия грандлари талашяпти
Gazzetta dello Sport нашри италиялик 19 ёшли Вилфрид Гнонтонинг келажаги порлоқ экани ҳақида ёзмоқда.
Айни пайтда бу ҳужумчи Англия Премьер-лигасида “Лидс” шарафини ҳимоя қилмоқда. Ёш форвард кўрсатаётган ўйин “Челси” эътиборини жалб қилди. Мутахассислар Гнонтони келажакда кўп гол ура оладиган тўпурар сифатида тарбиялаш мумкинлигини таъкидламоқда.
Вилфрид Гнонто “Интер” тарбияланувчиси ҳисобланади. Тўққиз ёшида миланликлар сафига қабул қилинган футболчи кейинчалик “Цюрих” жамоасида тўп тепди. “Лидс” уни 2022 йилнинг ёзида трансфер қилиб, беш йиллик шартнома имзолади.
Гнонто 2022 йилнинг май ойида Италия миллий терма жамоасида дебютини нишонлади. Германия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, миллий терма жамоа сафида тўп киритган энг ёш футболчи сифатида Италия футбол тарихига кирди. Вилфрид шу куни 18 ёшу 222 кунлик эди.
Фикрлар