Янги мавсум Мадрид дербисида ака-ука Азарларнинг тўқнашувига гувоҳ бўлишимиз мумкин

Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Торган Азар фаолиятини "Атлетико"да давом эттириши мумкин.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 25 ёшли бельгиялик футболчи учун 40 млн евро тўлашга тайёр. Таъкидлаш керакки, Азарнинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йилда ўз ниҳоясига етади ва у ушбу келишувни узайтиришни хоҳламаяпти.

Маълумот учун, жорий мавсум Азар сафида 27та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, Торганнинг акаси Эден Азар ёзда “Реал”га ўтишини инобатга олсак, биз келгуси мавсум Мадрид дербисида ака-ука Азарларнинг тўқнашувига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!