Янги мавсумда Англия Кубоги ва Лига кубоги баҳслари ўтказилмаслиги мумкин

The Sun нашри хабарига кўра, Англия футбол ассоциацияси янги мавсумда Англия кубоги ва Лига кубоги баҳсларини ўтказмаслик вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Агар Англия премьер лигасиинг янги мавсумига ўз вақтида старт берилмаса, футболчиларга ортиқча юклама туширмаслик учун ушбу иккала турнирдан тўлақонли воз кечилади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабаб миллий чемпионат баҳслари тўхтатилгунича клублар 29 та тур ўйинларини ўтказиб улгуришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!