“Янги Месси”ларнинг ҳаммаси синиб кетди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп ​Гвардиола собиқ шогирди Лионель Месси ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

Маълумки, испаниялик мутахассис футболчилик фаолиятининг катта қисмини Каталония клубида ўтказган. Кейин бош мураббий сифатида 2008-2012 йиллар давомида асосий жамоани бошқарган.

- Лео Мессига ҳеч ким тенглаша олмайди. Нечта “янги Месси” чиқди? Ўнтами ёки ўн бештами? Уларнинг ҳаммаси синиб кетди, - деди Хосеп Гвардиола.

Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолияти давомида “Барселона” ва “Манчестер Сити”дан ташқари “Бавария”ни ҳам муваффақиятли бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ishoq Ruziev
11/10/2022 07:06
Aziz va ilgizni tinchkina 6ldirivorish kerak