Янги мураббий Доннарумманинг ПСЖдаги фаолиятига нуқта қўйиши мумкин

Жанлуижи Доннарумманинг ПСЖдаги асосий дарвозабон мақоми хавф остида қолиши мумкин.

L'Equipe нашрининг ёзишича, янги бош мураббий Луис Энрике оёқлари билан яхши ўйнайдиган дарвозабонларни афзал кўради, бундан иқтидор эса италиялик посбонда йўқ.

Парижликлар катта эҳтимол билан Серхио Риконинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли унга муносиб номзод излашга мажбур бўлишади. Бу борада уларда иккита вариант бўлиши мумкин: Доннарумманинг ўрнига кимнидир олиш ёки у билан рақобатлашадиган дарвозабон топиш.

Агар ПСЖ иккинчи вариантда тўхтаса, Давид Де Хеа ("Манчестер Юнайтед"нинг собиқ посбони), Уго Льорис (Тоттенхэм) ёки Кепа Аррисабалага ("Челси") билан музокара олиб боришга ҳаракат қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!