Янги ўйинчи мураббийга ёқмади

“Бавария” ўтган йили ёзда катта умидлар билан “Лейпциг” етакчиси Марсель Зебитцерни трансфер қилганди. Бироқ тажрибали ўйинчи дебют мавсумидаёқ жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманнга ёқмай қолди.

Германиялик мутахассис 28 ёшли футболчи билан алоқаларни узиб қўйди ва у ҳеч қандай мулоқотга киришмаяпти.

Ўзига нисбатан бундай муносабатни кўтара олмаган футболчи узоқ муддатли шартномаси бўлишига қарамай, “Бавария”ни тарк этмоқчи эканини билдирди. 

Зебитцер жорий мавсумда атиги тўққиз марта майдонга тушди. Лекин бу учрашувларда ўзини кўрсата олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!