"Янги Пирло" учун "Интер" ҳам курашга қўшилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Миланнинг "Интер" клуби "Брешия" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали учун курашга қўшилди.

Sportmediaset нашри тарқатган хабарга кўра, "нерадзуррилар" "янги Пирло" дея эътироф этилаётган 19 ёшли италиялик футболчи учун 40 миллион евродан воз кечишга тайёр. Улар бу борада "Ливерпуль", "Ювентус" ва “Милан” клублари билан рақобатлашишларига тўғри келади.

Тонали жорий мавсум “Брешия” сафида жами 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!