"Янги Погба"га харидор топилди
Турин суперклуби ёзги трансферлар вақтида таркибини ёшартириш ва кучайтиришга эътибор қаратадиган бўлди. Жамоада авлодлар алмашинуви бўлиши кутилмоқда.
Маълумотларга қараганда, “Манчестер Юнайтед”дан Поль Погбани ололмаган туринликлар ўйин услуби франциялик ярим ҳимоячига ўхшайдиган Райан Гравенберхни трансфер қилмоқчи.
“Аякс” ярим ҳимоячиси 18 ёш бўлишига қарамай, анча ишончли ўйин кўрсатмоқда. “Ювентус” спорт директори Фабио Паратичи футболчининг агенти Мино Райола билан боғланиб, трансфер бўйича музокарани бошлади.
Райаннинг амстердамлик билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади ва унинг трансфери ҳозирча 28 миллион еврога баҳоланмоқда. Вақт ўтиши билан бу сумма ҳам кўтариляпти.
“Янги Погба” лақабини олган Гравенберх жорий мавсумда Нидерландия чемпионатида 24 та учрашув ўтказиб, учта гол урди ва бешта голга ассистентлик қилди.
Фикрлар