Янги тарих яратаётган АГМК ҳақида

АГМК футбол клуби 2004 йили Олмалиқ кон металлургия комбинати томонидан барпо этилган.

2004 йилда АГМК Ўзбекистон Чемпионатининг Биринчи Лигасида иштирок этиш учун ариза берди ва тез орада ариза қабул қилинди. Дебют мавсумнинг Шарқ лигасида қатнашган АГМК 6-ўринни эгаллаган.

Кейинги йилларда ҳам лиганинг ўрта қисмларидан жой олди. 2007 йилги мавсумнинг охирида АГМК биринчи лигада еттинчи ўринни эгаллади, аммо Олий Лигада иштирок этишлари керак бўлган иккита клуб молиявий сабабларга кўра юқорига кўтарила олишмади. Бунинг оқибатида, олмалиқликлар Олий Лигада қатнашиш имкониятига эга бўлишди.

Paxta-AGMK (1)

Мамлакатимизнинг энг юқори лигасидаги илк мавсумда клуб 16 та жамоа орасида 10-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Кубоги ярим финалига йўлланма олди. Ўша мавсумда олтита гол муаллифи бўлган литвалик Артурас Фоменко клубнинг энг яхши тўпурари бўлди.

2009 йилда клуб "Олмалиқ" номига ўзгартирилди, машҳур ўзбек футболи юлдузи Игорь Шквирин клуб бош мураббийи бўлди. Ушбу мутахассис бошчилигидаги илк мавсумдаёқ, олмалиқликлар Ўзбекистон чемпионатини 4-ўринда якунлашган. Бу клуб тарихидаги энг яхши натижа эди.

shkvirin

Кейинги мавсумларда ҳам жамоа яхши ўйинлари билан мухлислар олқишларига сазовор бўлишди. Кези келса, Шквирин шогирдлари Ўзбекистоннинг кўзга кўринган жамоаларини ҳам доғдира қолдиришди.

Аммо Шквирин жамоани тарк этгач, 2016 йили "Олмалиқ" мавсумни 13-поғонада тугатди.

2018 йилда жамоа ўзининг собиқ номи АГМКга ўзгартирилганини эълон қилди. 2004-2008 йилларда айнан АГМК номи билан клуб фаолият юритган бўлса, 2009 йилдан 2018 йилгача "Олмалиқ" деб номланган эди.

Paxta-AGMK (2)

2018 йилда АГМК номи билан Суперлигада 10-ўринни эгаллаган бўлса-да, ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритган эди. 11152 нафар мухлис ташриф буюган "Истиқлол" ўйингоҳда "Пахтакор" жамоасига қарши кубок учун баҳслашган ва якунда 3:1 ҳисобидаги тарихий ғалабани қўлга киритиб, Осиё Чемпионлар Лигасининг саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Афсуски, ОЧЛ саралаш босқичида АГМК муваффақиятли иштирок эта олмади.

2018 йили олмалиқликларнинг Ўзбекистон Кубогини қўлга киритганликлари энг яхши натижалари бўлиб турибди. Эътиборли томони, 2019 йили ҳам ушбу совринни яна бир бор қўлга киритишлари мумкин, аммо бу сафар "Пахтакор" жамоаси ўтган мавсумдагидан кўра, анча жиддий кўринишда.

maxresdefault_10

Бундан ташқари, клуб 2012 йили ПФЛ Кубоги финалига қадар етиб борган ва 2013 йили эса ушбу турнир ғолибига айланган.

2010 йилда жамоа ҳужумчиси Носир Отақўзиев "Нефтчи" форварди Алишер Холиқов
билан бир ҳил 13 та гол уриб, мавсум тўпурарига айланган.

Умумий ҳисобда жамоани 5 та мураббий бошқарган. АГМКнинг илк мураббийи Рафаэль Фабарисов 2004-2007 йилларда ишлаган. 2008-2016 йилларда Игорь Шквирин клубни муваффақиятлар сари етаклаган. Шквириндан сўнг, Виктор Кумиков ҳам жамоа учун хизмат қилган бўлса, 2018 йили АГМКни Бахтиёр Ашурматов бошқарди ва айни дамда Миржалол Қосимов жамоанинг келажагини қурмоқда.

agmkaway19

Олмалиқликлар жорий мавсум мусобақа жадвалининг 20-туридан кейин, 19 очко билан 11-ўринни эгаллаб туришибди. Гарчи, 11 бор ютқазишга улгурган бўлса-да, "Қўқон-1912" клубини 7:1 ҳисобида ва "Навбаҳор" каби жамоанинг уйида 1:0 ҳисобида мағлуб этишга эриша олди. Бундан ташқари, АГМК ҳужумчиси Зафар Полвонов 11 та гол билан тўпурарлар баҳсида яна 2 та футболчи билан бир қаторда иккинчи бўлиб турибди. Ўзбекистон Лига Кубогини ҳам ярим финалига қадар етиб бора олди ва финалга чиқиш имкониятини сақлаб турибди. Энг асосийси кетма-кет иккинчи мавсумда жамоа Ўзбекистон Кубоги финалига чиқишга эришди.

agmk line up1

АГМК таркибида тўп сурган энг яхши ва машхур футболчилар рўйхатини намойиш этамиз:

Арсланмират Амонов, Мақсатмурод Шомуродов, Павел Харчик, Мурод Хамроев, Омар Бердиев, Назар Чолиев (барчаси Туркманистон), Павел Матяш, Фарҳод Мусабеков (иккиси ҳам Қирғизистон), Валерий Фомичёв (Қозоғистон), Георгий Квесиешвили (Грузия), Евгений Гоголь, Алексей Жданов (иккиси ҳам Россия), Владислав Косминин (Белоруссия), Ярослав Мартинюк (Украина), Вадим Чемиртан, Адриан Кашкавал (иккиси ҳам Молдовия), Артурас Фоменко (Литва), Александр Алемпиевич, Игорь Петкович, Дарко Станоевич, Неманья Йованович, Игорь Елич (барчаси Сербия), Шакер Зуаги (Тунис), Олег Зотеев, Шавкат Муллажонов, Зафар Холмуродов, Жаҳонгир Жиямуродов, Шавкат Саломов, Шаҳбоз Эркинов, Санжар Шоаҳмедов, Носир Отақўзиев, Жавлон Гусейнов, Спартак Муртазоев, Камолиддин Мурзоев.

Эришган ютуқлари:

Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2018)

Ўзбекистон ПФЛ Кубоги соҳиби (2013)

Ўзбекистон ПФЛ Кубоги финалчиси (2012).

Жамоанинг амалдаги таркиби:

Дарвозабонлар:

45 - Акбар Тўраев

1 - Низомиддин Зиёвутдинов

12 - Роман Абдулов

32 - Сухроб Султонов

Ҳимоячилар:

23 - Акмал Шораҳмедов

44 - Бобурбек Йўлдошев

19 - Владислав Косминин (Белоруссия)

58 - Достонбек Бердиқулов

52 - Лазизбек Муҳаммаджонов

20 - Мирғиёс Сулаймонов

50 - Отабек Шерғозиев

31 - Сайдулло Раҳматов

59 - Сайдулло Тошпўлатов

33 - Сардор Раҳмонов

27 - Шахзодбек Алақулов

28 - Шероз Жалолов

29 - Элдорбек Бегимов

Ярим ҳимоячилар:

5 - Дилшод Жўраев

22 - Жасур Яхшибоев

30 - Жасурбек Умаров

11 - Зохир Пиримов

60 - Камрон Саидазимов

56 - Маликшоҳ Расулов

4 - Миржамол Қосимов

17 - Муроджон Тошматов

18 - Расул Йўлдошев

8 - Санъат Шихов

54 - Сарвар Аблаев

57 - Фарҳод Имамов

36 - Шохбоз Умаров

53 - Шуҳрат Иноятов

4 - Эркин Бойдуллаев

21 - Ғуломҳайдар Ғуломов

88 - Игорь Зонич (Сербия)

Ҳужумчилар:

15 - Жасур Ҳакимов

9 - Зафар Полвонов

38 - Камронбек Абдулҳамидов

55 - Сардор Абдунабиев

99 - Шаҳзодбек Нурматов

30 - Элгужа Григалашвили (Грузия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Mavlonov
29/09/2019 11:30
Eee oka qatliksz bilmadimu man Olmaliqda turaman. Jamoa nomi Agmk . Homiy OKMK deb aytiladi. Logotipga bir qareng. Jurnalistlarimiz o'z tilini doim hurmat qilib kelgan.
&
Фан
28/09/2019 18:54
Агар хаммаси сценарий буйича кетса кубокни ОЛМАЛИК ТОШКЕНТДАН тортиб олса(тугрироги олдирилса) М. Косимов хам худди Ашурматов сингари битта мошина б/н ишдан кетармикан.
Baxil Alihuja
28/09/2019 16:06
АГМК эмас, ОКМК! Футболчилар кийимида клубни тугри номи ёзилган. Журналистларимизга уз тилини хурмат килишларини ва тугри маълумот курсатишларини сураб коламан!
&
Бухарский
28/09/2019 16:13
LOGOga ham bir qarang!
&
Surxon turon
27/09/2019 19:47
Кимга керак бунақа кулуб на мухлис
&
Ahadhon
27/09/2019 20:07
Tiyatirladan.qachanqutilamiz.
&
Ahadhon
27/09/2019 20:09
Totalizatir.liga
&
Surxon turon
28/09/2019 06:48
Биз ӯтибкетсак керак
Abbos Mavlonov
29/09/2019 11:30
Bizga kere nmedi