Янги хўжайин “Рома”га супер трансферларни уюштириб бермоқда

“Рома”нинг янги хўжайинига айланган Фридкин келаси мавсум олдидан жамоа таркибини кучайтириш учун маблағ ажратди.

Римларнинг ижрочи директори Гвидо Фиенга Англияга йўл олди ва бир неча трансфер масалаларини қилиб келишни мўлжалламоқда.

Хусусан, “бўрилар” вакили биринчи навбатда “Челси” футболчиси Жоржиньо Фреллонинг трансферини амалга оширади. Чунки бу ярим ҳимоячининг ўзи А Серияга кўчиб ўтиб, “Рома” таркибига қўшилишни истамоқда.

Шунингдек, Фиенга “Арсенал” раҳбарияти билан учрашиб, римликлар шарафини ҳимоя қилаётган африкалик ярим ҳимоячи Амаду Диаварани сотиб юбориш бўйича музокара қилади. Бу орқали “Рома” Жоржиньога таркибдан жой тайёрламоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!