Янги юлдуз “Реал”ни менсимади!

  • 12 декабрь, 2024, 10:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Челси”да иккинчи мавсумини ҳам юқори даражада ўтказаётган  ҳужумкор футболчи Коул Палмер самарали ўйинлари билан “Реал” мутасаддилари назарига тушган эди.

Мадридликлар бу ўйинчининг трансферига жиддий аҳамият қаратмоқда.

“Челси” раҳбарияти испан грандининг мақсадидан хабар топгач, ўз ўйинчисини 200 миллион еврога баҳолади.

TEAMtalk нашрининг ёзишича, Коул Палмер ҳам “Реал”дан бўлаётган қизиқишга муносабат билдирди.

Унга кўра, 22 ёшли ўйинчи ўзини Англия Премьер-лигасида жуда бахтиёр ҳис қилмоқда. У ўзи ўйнаётган чемпионатни дунёдаги энг кучли мусобақа, деб билади. Палмер айнан Англия футболида янада ўсиши мумкинлигини инобатга олиб, ҳозирча бошқа лигаларга ўтмаслигини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Узимдааа Мендааа
12/12/2024 11:55
Яхши Футбол факат Реал Барса дегани эмас дейдиганлари хам бор экан