Янги юлдузнинг “Сити”даги маоши ошкор бўлди
“Манчестер Сити” клуби мутасаддилари “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон трансфери бўйича 116 миллион фунт стерлинг (135 миллион евро) эвазига келишувга эришди.
Бу ҳақда The Athletic журналисти Дэвид Орнштейн хабар берди.
Манбага кўра, 23 ёшли футболчи “шаҳарликлар” билан беш йиллик шартнома имзолайди. Барча бонуслар қўшилганда, у ҳафтасига тахминан 300 минг фунт стерлинг (350 минг евро) маош олади. Бу сумма йилига тақрибан 17 миллион еврони ташкил қилади.
Шартномада яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам назарда тутилган.
Қайд этилишича, Андерсон куни Нью-Йорк шаҳрида тиббий кўрикдан ўтган.
Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 50 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Унинг “Ноттингем Форест” билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар