"Янгиер"ни етакчилар тарк этди. Тошкентда "Нефтчи" билан ўйини бор

Про лига клублари ҳам ёзги тайёргарликка киришишган. Жумладан, “Янгиер” ҳам режасига асосан машғулотларни олиб бормоқда.

Таркибда йўқотишлар бор. Жумладан, Қаҳрамон Баҳодиров, Абдуқаххор Хожиакбаров, Тимур Усмонов, Асилжон Бегимқулов, Сирож Мелиев, Акром Хўжаев ва Аҳрор Умаржонов жамоа билан хайрлашишган. Уларнинг ўрни қандай ўйинчилар билан тўлдирилишини вақт кўрсатади.

Шунингдек, “Янгиер” назорат учрашувларини ҳам ўтказади. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, 13 июль куни “Нефтчи”, 16-санада “Ғиждувон”га қарши майдонга тушишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!