Янгиланган ФИФА рейтингида қайси терма жамоа 1-ўринга чиқиши маълум!

Ҳафта охирига қадар ФИФА расмий сайтида терма жамоалар рейтинги янгиланади. Журналистлар аллақачон ҳисоб-китоб қилиш орқали Аргентина терма жамоаси ушбу рейтингда биринчи ўринга чиқишини аниқлашди.

Амалдаги жаҳон чемпиони март ойида Панамани 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Бразилия Марокашга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккала ўйин ҳам ўртоқлик ўйинлари доирасида ўтди. Ушбу мағлубиятдан сўнг бразилияликлар барибир иккинчи ўринга тушиб қолишади.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоаси Францияни (3:3) пеналтилар сериясида мағлуб этганди. Навбатдаги жаҳон чемпионати 2026 йил бирданига учта давлатда – АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!