Янник Карраско
Ads

Хитойнинг "Далянь Ифан" клубида фаолият олиб бораётган бельгиялик ярим ҳимоячи Янник Феррейра Карраско фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

“Арсенал” билан музокаралар яхши кетмоқда. Гарчи жамоада муҳим ўйинчи бўлсамда, кетишимга руҳсад беришади деб умид қиламан. Мен шахсий ва оилавий сабабларга кўра Европага қайтишим керак”, - дейди Карраско.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи "Далянь Ифан" сафига 2018 йилнинг февралида 30 млн евро эвазига “Атлетико”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида Хитой чемпионатида жами 10та ўйинда иштирок этди ва 7та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилди.