Япония - Польша учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди
Ads

Ҳозиргина “Волгоград Арена”да ЖЧ-2018нинг “H” гуруҳи сўнгги туридан ўрин олган Япония ҳамда Польша терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

Учрашув Ян Беднарекнинг киритган ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида польшаликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйин якунида Польша терма жамоаси аъзоси Ян Беднарек ФИФА томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.