Япония жаҳон чемпионатини қабул қилади
ФИФА президенти Жанни Инфантино 2021 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Японияда ўтказлишини эълон қилди.
- Биз клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ҳозирги форматини сақлаб қолган ҳолда 2021 йилнинг декабрида Японияда ташкил этишга қарор қилдик. Бу мамлакат катта мусобақаларга мезбонлик қилиш бўйича бой тажрибага эга, - деди Инфантино.
Аввалроқ, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати келаси йилнинг ёзида Хитойда янгича форматда – 24 жамоа иштирокида ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мусобақада, одатда, олтита минтақанинг энг кучли клублари ва мезбон мамлакат чемпиони иштирок этади.
Фикрлар