Япония. "Ренофа Ямагучи" мавсумдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди
Ҳамюртимиз Достон Турсунов фаолият олиб борадиган "Ренофа Ямагучи" жамоаси бу тур сафарда "Чиба" меҳмони бўлди. Голларга бой тарзда кечган учрашувда "Ренофа Ямагучи" 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Турсунов одатдагидек майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Қайд этиш жоиз, бу Турсунов жамоаси учун мавсумдаги дастлабки ғалаба бўлди.
Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз - Забиҳилло Ўринбоев мазкур лигада фаолият олиб борувчи "Токушима Вортис" клуби ҳам бугун ўз ўйинини "Омия Арижа"га қарши ўтказди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўринбоев қайдномага киритилмади.
"J2" лига. 3-тур
"Чиба" - "Ренофа Ямагучи" 2:5
"Токушима Вертис" - "Омия Арижа" 0:1.
Фикрлар