Япония терма жамоаси юлдузи Бразилияга қарши ўйнамайди
"Жаҳон чемпионати – 2026" мусобақасининг 1/16 финал босқичида Бразилия ва Япония терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. ESPN хабарига кўра, ушбу учрашувни япониялик ярим ҳимоячи Такефуса Кубо жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин.
Такефуса Кубо мундиалнинг гуруҳ босқичида Нидерландияга қарши ўйин (2:2) пайтида жароҳат олган эди. Ҳозирда футболчи алоҳида дастур асосида машғулот ўтказмоқда, у ҳали тўлиқ таркиб билан шуғулланишга ва тўп билан ишлашга қайтмаган.
Бразилия – Япония учрашуви душанба, 29 июнь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар