Япония. Турсуновнинг жамоаси яна мағлуб бўлди
Ҳамюртимиз Достонбек Турсунов фаолият олиб борадиган "Ренофа Ямагучи" клуби бу тур сафарда "Альбирекс Нигата" билан куч синашди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Турсунов баҳсни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
Шу тариқа "Ренофа Ямагучи" ҳисобидаги очколар сони 11 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 18-ўринга тушиб кетди.
Япония "J2" Лигаси. 12-тур
"Альбирекс Нигата" - "Ренофа Ямагучи" 2:0.
Фикрлар