Японияда ўзбекистонлик мураббийга юксак ишонч билдирилмоқда

Ўзбекистон боксида ўз ўрнига эга бўлган Владимир Шин ҳозирда Японияда фаолият олиб бормоқда. Самурайлар заминида унга бўлган ишонч юқори даражада десак, муболаға бўлмайди. Чунки, япон кинематографлари аввалги йили ватандошимизга бағишлаб, "Мўъжизавий машғулот" дея номланган ҳужжатли фильмини суратга олгандилар. Мазкур фильм, Япония телевидениеларида бир неча бор эфирга узатилганди. Энди, Ўзбекистондаги Япония элчихонаси томонидан ҳам ушбу мураббийимиз эътироф этилмоқда. 

 - Владимир Николаевич Шин - таниқли Собиқ Иттифоқ боксчиси, жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби... У  2016 йил Рио-де-Жанейро Олимпия ўйинларида бокс бўйича юқори натижага эришган, Ўзбекистон мамлакатида камол топган мураббий. Айни пайтда Владимир Николаевич Япония эркаклар ва аёллар терма жамоаларининг катта мураббийи ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлиги ва Осиё ҳаваскорлар бокс федерацияси вице-президенти лавозимида ишлаган давридаги бой тажрибаси ва билимига таяниб, Япония миллий жамоасини Олимпия ўйинларига тайёргарлик машғулотлари дастурини тузиб чиқмоқда. Ўйлаймизки, Япония терма жамоаси боксчиларининг Олимпия чўққисини забт этишида Владимир Николаевич Шин асосий йўлбошчи бўлади. 

Айнан, шундай эътироф Япония элчихонасининг интернетдаги тармоқларида ёзиб қолдирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!