Япониялик дарвозабон терма жамоадаги фаолиятини якунлади
"Страсбург" ва Япония терма жамоаси дарвозабони Эйдзи Кавасима терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
"Жаҳон чемпионати пайтида мухлисларим билан чексиз қувончни баҳам кўрдим, лекин баъзида тушуниб бўлмас мағлубиятлар ҳиссини ҳам туйдим. Умримнинг сўнгги 15 йилини Япония терма жамоаси учун курашга сарфлаганимдан жуда ҳам фахрланаман. Энди мен оиламга эътибор қаратмоқчиман", — деб ёзди Кавасима ижтимоий тармоқда.
Дарвозабон 2008 йилда Япония терма жамоасида дебют қилган. Терма жамоа таркибида 39 ёшли япониялик футболчи 95 та ўйин ўтказган. ЖЧ-2022да 1/8 финал босқичида "самурайлар" Хорватияга (1:1, пенальтилар серияси бўйича 1:3) мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди. Кавасима мундиалдаги тўртта ўйинни ҳам захирада ўтказди.
Фикрлар