Яқин ўтмишнинг 4 нафар машҳур футболчиси бир клубни сотиб олиш бўйича рақобатлашишмоқда
Ads

Яқин ўтмишнинг машҳур 4 нафар футболчилари Англиянинг "Уикомб" клубини сотиб олишга даъвогарлик қилишмоқда.

The Athletic нашри тарқатган хабарга кўра ушбу жамоани Деннис Бергкамп, Дирк Кйют, Рональд Куман ва Хенрик Ларссонлар сотиб олишмоқчи. Улар келажакда ушбу клубни АПЛга олиб чиқишни режа қилишган.

Таъкидлаш керакки, "Уикомб" клуби айни дамда Англияда даражаси бўйича 3-ўринда турувчи Лига 1 чемпионатида иштирок этади. Ушбу жамоа айни дамда лигада 2-ўринни эгаллаб турибди.