Ярим бўш стадионлар, ниқоблар ва спортчилар учун кундалик Covid текширувлари: Токио Олимпиадаси қандай ўтказилади?

Пандемия сабабли бир йилга қолдирилган Токио Олимпиадасини бевосита спорт иншоотларидан туриб 10 мингтагача мухлис томоша қилиши мумкин, дея хабар бермоқда ташкилотчилар. Бироқ, Япония ҳукумати коронавирус хавфи пайдо бўлган тақдирда, ўйинлар ҳатто томошабинларсиз ўтиши мумкинлигини инкор қилмаяпти.

Трибуналардаги томошабинлар умумий сиғимнинг ярмидан кўп бўлмаслиги керак. Мусобақаларни фақатгина Япония фуқаролари жонли равишда томоша қилишлари мумкин, чет эллик мухлислар Олимпиадага қўйилмайди.

Вид на Олимпийскую деревню, Токио

Ташкилий қўмита бундай чекловларни коронавирус пандемиясини олдини олиш учун шарт, деб ҳисоблади. Аввалроқ, Япония бош вазири Ёсихидэ Суга Covid-19 хавотири туфайли пойтахтда фавқулодда ҳолат жорий этилса, Олимпия ўйинларини мухлисларсиз ўтказилиши мумкинлигини айтган эди.

"Токио-2020" ўйинларини кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинишидан олдин Олимпия ўйинлари учун деярли 4,5 миллион, Паралимпия ўйинларига эса миллионга яқин чипта сотилган эди. Декабрь ойида ташкилотчилар чипталарнинг маълум қисми қайтариб олинишини эълон қилди, аммо бу ҳолатда ҳам қолган чипталар сони стадионда рухсат этилган ўриндиқларга қараганда анча кўпни ташкил этади. Шу сабабли, ташкилий қўмита ўйинларга ташриф буюриш ҳуқуқи учун лотерея ўтказилишини истисно этмаяпти.

Табличка на стене здания в Олимпийской деревне

Ташкилотчилар спортчилар ва мухлислар учун хавфсиз муҳитни таъминлайдиган қатъий қоидаларни жорий этишга ваъда бермоқда. Халқаро Олимпия Қўмитаси президенти Томас Бахнинг айтишича, Олимпия шаҳарчаси аҳолисининг 80 фоизидан кўпроғи эмланади. Спортчиларга мухлислар билан алоқада бўлиш тақиқланади. Агар улар қоидаларни бузса, шу жумладан, кунлик коронавирус текширувидан ўтмаса ва ниқоб тақиб юришга амал қилмаса, мусобақалардан дисквалификация қилинади.

Бироқ, ҳамма ҳам ташкилотчиларнинг оптимистик қарашларига қўшилмаяпти. Боиси, аввалроқ Япониянинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги юқори даражадаги расмийлари томошабинларга тўлиқ тақиқ қўйиш ўйинлар учун энг мақбул ечим бўлишини айтишган эди.

На Олимпиаду в Токио отправятся 350 российских спортсменов | Новости |  Известия | 15.05.2021

Япониянинг кўплаб аҳолиси ҳали ҳам Олимпия ўйинларига шубҳа билан қарамоқда: Asahi News Network томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг тахминан 65 фоизи ушбу тадбирни бошқа кунга қолдиришни ёки унинг тўлиқ бекор қилинишини ёқлаган. Сўровномада иштирок этганларнинг 70 фоизга яқини ўйинлар ташкилотчилар айтган хавфсизлик талабларига жавоб бермаслигини айтган.

Ўтган ой Япония бош вазири Токио ва яна саккизта префектурадаги коронавирус ҳолатлари билан боғлиқ вазият изга туша бошлагани учун ушбу ҳудудларда фавқулодда ҳолатни бекор қилган эди. Аммо вазият исталган пайтда ўзгариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Токио-2020" Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Унда тахминан 205 та давлатдан 12 500 нафар атлет ғолиблик учун кураш олиб боради.

Япония Олимпиада мезбонлиги учун Испания ва Туркия билан рақобатда ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
10/07/2021 01:57
ДУНЁНИ ОСТИН УСТИН ҚИЛДИКУ БУ КОРОНАВИРУС. БАЛОСИ ЭССИЗ УНДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ ТАРЗИ ҚАНДАЙ ЯҲШИ ЭДИ-Я