Ярмоленкони Хитойга чорлашмоқда

"Вест Хэм" вингери Андрей Ярмоленко фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра, 30 ёшли украиналик футболчини "Шандонг Луненг" ўз сафида кўрмоқчи. Бундан аввалроқ эса, “болғачилар” янги трансферларга пул топиш учун Ярмоленкони сотиб юборишга тайёр экани ҳақида хабар тарқалган эди.

Андрей “Вест Хэм” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 33 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 9,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!