Яхшибоев Беларусь чемпионатининг энг зўр футболчиси унвонига даъвогар

Беларусь Республикасининг етакчи нашри “Прессбол” мамлакат чемпионати 13-тур якунига кўра, энг фойдали футболчилар рейтингини эълон қилди.

Гарчи ўзбекистонлик футболчилар Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп сураётган “Энергетик-БГУ” кутилмаганда ўз майдонида мағлубиятга учраган бўлса-да, Жасурнинг ўйини мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.

Жасур Яхшибоев чемпионат бошланганидан буён энг яхши футболчи номини ўзида сақлаб келмоқда.

Қуйида Беларусь чемпионатининг энг кучли ўн футболчиси рўйхати билан танишинг:

20200615135835

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)