Яхшибоев гол+пас тизими бўйича етакчи!

Жасур Яхшибоев ҳаракат қилаётган "Шахтёр" клуби Беларусь Олий лигасида пешқадамни тақиб қилишда давом этмоқда. 27-турдан кейин БАТЭ билан 1 очколик фарқни юзага келтирган солигорскликлар 7 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган ўзаро ўйинда карвонбошиликни қўлга олиш учун майдонга тушади.

"Шахтёр" тўпурари Жасур Яхшибоев гол+пас тизимида 1-ўринда бормоқда. Легионеримиз 24 ўйинда майдонга тушган ва 16 та гол уриб, 6 бор шериклари голига ҳаммуаллифлик қилган. Унинг рақобатчиси Максим Скавиш ҳисобида 17 гол ва 1 ассист мавжуд.

photo_2020-11-02_15-32-01

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!