Яхшибоев жамоаси кучайтирилди

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида биринчи турдаги ғалабадан сўнг, “Шериф” жамоаси ўз сафига янги легионерларни қўшиб олди.

Маълумотларга қараганда, тирасполликлар сафига 25 ёшли ганалик ҳужумчи Босит Абдул Холид ва Нигер терма жамоасининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Абдул Момуни Даранкума қўшилган.

“Шериф” матбуот хизмати хабар беришича, ганалик ҳужумчи фаолияти давомида 115 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига 29 та тўп киритган ва жамоадошларига бешта голли пас оширган.

Бу ҳужумчи ўз вақтида Африка Чемпионлар лигаси ва Европа Лигасида  ўйнаб, катта тажриба тўплаган.

Момуни Даранкума эса клублар миқёсидаги муваффақиятли ўйинлари туфайли Нигер терма жамоасига жалб қилинди ва мамлакатининг бош жамоасида икки марта майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
19/09/2021 10:17
Ha unaqa kuchli emas ekanku