Яхшибоевнинг "Брага"га қарши ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Европа лигаси 1/16 финал босқичидан ўрин олган "Брага" - "Шериф" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Илк ўйинда Беларусь клуби ҳам шу ҳисобда ғалаба қозонганди. Шу тариқа, мухлислар экстра таймлар гувоҳи бўлишди.

Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Баҳс тақдирини пенальтилар серияси ҳал қилди. Унда "Брага" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди. 

Ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ушбу тўқнашувнинг 111-дақиқасида захирага олинди. Статистик маълумотлар билан шуғулланувчи машҳур "Sofascore" нашри унинг ўйинини 6.4 баллга лойиқ деб топди. Марҳамат, бошқа футболчиларга қўйилган баллар билан ҳам танишиб чиқинг! 

photo_2022-02-25_04-09-34

photo_2022-02-25_04-11-07

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!