Яхшибоевнинг дубли "Шериф"га ғалаба келтирди

Молдованинг "Шериф" жамоаси Европа Лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган "Брага"га қарши баҳс олдидан сўнгги назорат учрашувида майдонга тушди. 

"Динамо-Авто" клубига қарши кечган ўйинда легионеримиз Жасур Яхшибоев ҳаракат қилаётган "Шериф" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдаги икки голга ҳам Яхшибоев муаллифлик қилди.

Маълумот учун, "Шериф" – "Брага" баҳси 17 февраль куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sportchi
17/02/2022 18:42
Голларни видеоси кани
Ilyosxon Akramov
09/02/2022 18:50
Гап йук омад ер булсин!!