Яхшиямки, бу ўртоқлик ўйини эди, акс ҳолда...Бош мураббий 0:5 ҳисобидаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?

  • 10 февраль, 2022, 06:06
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 3
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Туркияда йиғин ўтказаётган клубларимиз орасида Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ҳам бор. 4 февраль куни Анталияга етиб келган жамоа "Atlantis" меҳмонхонасида истиқомат қиляпти. Уч ҳафта давом этадиган йиғин давомида 7 та назорат учрашуви режалаштирилган. Одатда, клублар икки ҳафталик йиғин ўтказишади. Бироқ “Қизилқум” 21 кун мобайида тайёргарлик кўрмоқчи.

Клубдаги ўзгаришлар хусусида сайтимиз орқали хабар бериб боряпмиз. Сербиялик янги бош мураббий Никола Лазаревич учун “Қизилқум” билан Туркиядаги йиғин жуда муҳим ҳисобланади. Кеча Анталиядаги дастлабки назорат учрашуви ўтказилди. Лекин қайд этилган натижа кўнгилни хира қилди. 0:5! Албатта, ёқимсиз. Тўғри, бу ўртоқлик ўйини саналади. Айниқса, Туркияда шуғулланаётган клубларимиз иштирокидаги ўйинларни ва натижаларни диққат билан кузатиб келяпмиз. Буларнинг бари назорат-синов ўйини бўлишига қарамай, бундай ўта йирик ҳисобдаги мағлубият эриш туюларкан.

қизилқум

“Қизилқум” кимга бундай ҳисобга ютқазганини билсангиз керак. Рақиб Босния ва Герцеговинанинг “Сараево” клуби. Ўтган йили Босния чемпионатида кумуш медални қўлга киритган ва Кубок соҳибига айланган. Кўриниб турибдики, жиддий жамоа. Лекин “Қизилқум” ҳам бу йил анойи эмас. “Сараево”га қарши навоийликларнинг таркиби шундай кўриниш олганди: Жавоҳир Илёсов, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Толмасов, Олег Зотеев, Салим Мустафоев, Эркин Бойдуллаев, Александар Станиславлевич, Шерали Жўраев, Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов.

Захирада: Игнатий Нестеров,  Артём Макосин, Шахзод Туропов, Илҳом Кенжаев, Бобур Йўлдошев, Файзулла Қамбаров, Жасур Азимов, Тимур Набиев, Азамат Мақсумов, Азизбек Усмонов, Орифхўжа Абдухолиқов, Хумоюн Абдуалимов.

қизилқум1

Афтидан, “Сараево” футболчилари “Қизилқум”нинг “кўзи”ни очиб қўйган кўринади. Лекин бу ўртоқлик ўйини бўлгани учун бундан фожеа ясашга ҳожат йўқ. Шунчаки, ўйиндаги хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқарилса бўлгани. Бу борада биздан ҳам кўра Никола Лазаревич ҳаммасини яхши тушуниб тургани аниқ. 0:5 ҳисобидаги мағлубият учун сербиялик мураббий Sports.uz мухбирига қуйидагича изоҳ берди:

“Ҳа, биз бугун рақибга юқори даражада босим ўтказишни ният қилгандик. Аммо бунинг иложи бўлмади. Боснияда чемпионат 10 кундан кейин бошланади. Шу сабаб рақиб жисмонан беллашувга тайёр эди. Биз ҳали жисмоний тайёргарлик устида кўп ишлашимиз керак”.

қизилқум2

Бош мураббий кўпроқ ниманинг устида ишлаш кераклигини айтди. Шунчаки, ўйлаб қолдик: фараз қилинг, агар “Қизилқум” шу таркиби билан чемпионатда 0:5 ҳисобида ютқазиб қўйганида нима бўларди? Қандайдир ўзгаришларни келтириб чиқарса ҳам ажабланмаган бўлардик. Қайтанга, мана шундай мағлубиятларнинг шу каби ўртоқлик ўйинларида юз бериши ҳам дуруст, аслида. Фақат ўша гап: бундан жамоа тўғри хулоса чиқарса бўлгани.

Ўйин ва натижадан маълумки, рақиб Лазаревич жамоасининг камчиликларини кўрсатиб берган. Таркибда Олег Зотеев, Темурхўжа Абдухолиқов, Эркин Бойдуллаев, Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Бобур Йўлдошев каби тажрибали футболчиларга эга жамоадан энди фақат юқори натижалар кутилади. Лекин бир жиҳатни ҳисобдан чиқармаслик керак. Тўғри, “Қизилқум”нинг мақсади жиддий. Аммо мураббий янги, таркибга қўшилган футболчилар ҳам янги. Никола Лазаревичнинг услубларини ўзлаштириши ва ўзи истаган ўйинни йўлга қўйиб олиши учун хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам вақт талаб этилади. Худди шу фикрни янги футболчиларга нисбатан ҳам айта оламиз. Ҳа, кўпчилиги олдин бирга тўп суришган. Лекин барибир улар яна янги жамоа сафида. Шундай экан, мослашишга ҳам вақт керак бўлади. Бу борада Туркиядаги йиғин “Қизилқум” учун айни муддао.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
10/02/2022 11:06
Карантин вактида ковид Туркияда авж олаётган вактда Туркияда бало бор-ми? Нега УФА рахбарияти шарт-шароитни узимизда яратмайди, ахволни хшиламайди? Клубларимизни хаммаси текинхур клуб хисобланади! Яъни хеч бири харажатларини чорагини хам узи копламайди! Шаффофликни таъминлаб, даромад олувчи ва халкаро натижага эришувчи клубгагина имконият бериш керак! Ахоли маблаги хисобидан ва хомийларни садакасига зор клубни хорижда кашшок халк хисобидан сайр килиши жуда хам ачинарли!
Gulomqodir Askhanov
10/02/2022 13:52
Жуда тугри езилган 1-0 бор 2-0 ундан ортиши футболни обрусизлантиради таергарлик жуда суст этиборсизлик деб аталади Узбекистан футболи колок деган тушунчани хеч булмаса кушни давлатлврга курсатиши мумкин уртоклакми Еки бошками четга бордингми Узбекистан номини олиб боряпсан мажбурсан узингни курсатишга ютибни ахборатларни хамма куради чикмаса уйнама денгиз енида дам олиб етиш керак
&
Лучше Насаф
10/02/2022 07:36
Qizilqum tarkibi tuftayu