Яя Туре АПЛга қайтишни хоҳламоқда
Ads

Хавбек Яя Туре Англия премьер лигасида фаолият олиб бораётган клуб билан шартнома имзолашни хоҳламоқда.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, Туре Хитой ва АҚШдан бўлган бир неча таклифларга рад жавобини берган.

Аввалроқ, 35 ёшли хавбек "Олимпиакос" сафида 225 дақиқа тўп уриб шартномани бекор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Яя Туре 2009-2018 йиллар давомида "Манчестер Сити" сафида тўп тепган.