Яя Туре нега фаолиятини якунламоқчи?
Хитойнинг “Циндао Хайню” клуби ярим ҳимоячиси Яя Туре футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда. У бутсаларини михга илгач ФИФАда ишламоқчи.
“ФИФАда ирқчиликка қарши кураш бўйича ишлашим учун фаолиятимни тугатишим керак. Бу нарсалар жуда ёмон эканлигини биламан ва шунинг учун ҳам уларга қарши курашишни хоҳлайман.
ФИФА ҳам, УЕФА ҳам ушбу муаммони ҳал қилиш учун кўплаб ишларни амалга оширишаётганини биламан, аммо биз мухлислар билан ҳам ишлаш ҳақида ўйлашимиз керак. Шунингдек клубларни ҳам жазолаш лозим”, - дейди африкалик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Яя Туре фаолияти давомида “Монако”, “Барселона” ва “Манчестер Сити” каби гранд клубларда ўйнаган.
Фикрлар