Йигирма ёшли футболчи ҳайвон туфайли вафот этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Польшада 20 ёшли футболчи Оскар Кордус қўнғир оҳу туфайли содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг вафот этди. Radio ESKA Leszno хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса 21 сентябрь куни тонгда Гостинь атрофидаги айланма йўлда содир бўлган.

Маълумотларга кўра, аввалроқ бошқа бир автомобил ҳайдовчиси йўлга чиқиб қолган оҳуни уриб юборган. Зарба натижасида ҳайвон қарши томондан келаётган Оскар Кордус машинаси томонга учиб борган ва олд ойна орқали салонга кириб кетган. Оқибатда футболчи оғир тан жароҳатлари олган.

Оскар Кордус вертолёт орқали Познань шаҳридаги шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган. У шу куннинг ўзида, кечқурун вафот этган.

- “Кания Гостинь” жамоаси номидан Оскарнинг оиласи, яқинлари ва барча дўстларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Бу жуда оғир дамларда сизлар билан биргамиз, дардингизга шерикмиз. Оскар, хотиранг абадий бўлсин, — дейилади футболчи ўйнаган «Кания Гостинь» клубининг Facebook саҳифасидаги баёнотида.

Футболчининг ўлими муносабати билан «Кания Гостинь» клуби Польша чемпионатининг тўртинчи дивизионида «Полония Ходзеж» жамоасига қарши бўлиши керак бўлган навбатдаги учрашув бекор қилинганини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!