Йил якунига кўра Ўзбекистон дзюдо федерациясининг энг яхши ҳаками номи маълум
Йил давомида Ўзбекистон чемпионатлари доирасида мусобақаларга супервайзерлар таклиф этилган бўлиб, улар ҳакамлар ишини мустақил баҳолаб бордилар.
Баҳолаш тасдиқланган мезонлар бўйича ўтказилди ва барча асосий республика мусобақаларини қамраб олди. Комплекс баҳолаш асосида Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳакамларининг йиллик рейтинги шакллантирилди.
Йил якунларига кўра, Ўзбекистон дзюдо федерациясининг энг яхши ҳаками сифатида EDUARD TSOY (Самарқанд шаҳри) топилди. У нафақат ҳакамлик сифати бўйича энг юқори баҳолар, балки интизом, касбий хулқ-атвор, этикага риоя қилиш, супервайзерлар билан ўзаро муносабатлар ва мавсум давомида ишлаш барқарорлиги каби қўшимча мезонлар мажмуаси бўйича ҳам рейтингда 1-ўринни эгаллади.
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.



Фикрлар