Йил якунлари. Роналду Левандовскини ортда қолдирди

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду 2020 йил кучли бешлик чемпионатлари футболчилари орасида энг кўп гол киритган футболчи бўлди. Португалиялик форвард ортда қолган йил давомида А Серияда 33 та тўп киритишга эришди. 

Бу борада иккинчи ўринни "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски (32 гол) эгаллади. Кучли учликни эса 28 та тўп билан "Лацио" етакчиси Чиро Иммобиле якунлади.

Шуниндек, "Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ ҳамда "Боруссия" Дортмунд тўпурари Эрлинг Холанд 2020 йил давомида чемпионат доирасида 22 тадан гол киритганини қайд этиш жоиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Benazir mix
31/12/2020 18:04
Qirol o'z o'rnida