Йилнинг энг яхши аёл ҳаками бўлиш учун номзодлар маълум

Қуйидаги суратда жорий мавсумни стабил ўтказган, Олий лига ва бошқа мусобақаларда муҳим учрашувларни бошқарган 3 нафар аёл ҳакам келтирилган.
Мавсумнинг энг яхши аёл ҳакамини аниқлашда йил давомидаги яхши иштирок, барқарорлик ва муваффақиятли ҳакамлик факторларига таяндик, сабаби аёллар иштирокидаги мусобақаларда ойнинг энг яхшиларини аниқлаш ҳозирча йўлга қўйилмаган. Шундай экан, бу йил эътибор бутун мавсумдаги ҳакамликка қаратилади.
 
Маълумот учун, номзодлар орасидан жой олган ФИФА ҳаками Розиябону Юсупова ҳамда Гулшода Саитқулова йил давомида бир қанча халқаро мусобақаларда ҳам ишлашга муваффақ бўлди.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!