Йирик ҳисобда зафар қучган "Барселона" кучли учликка кириб олди

Испания Ла Лигаси 1-турининг қолдирилган учрашуви ўтказилди. Унда "Барселона" "Эльче"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Каталонияликлар сафида Лионель Месси ўз индивидуал ҳаракатлари билан дублни расмийлаштирган ҳолда, жамоасининг дастлабки икки голига муаллифлик қилди. Шунингдек, ҳужумга фаол равишда қўшилган Альба ҳисобни йириклаштирган аниқ зарбани йўллади.

Ушбу ғалабадан кейин "кўк-анорранглилар" ҳисобидаги очколар сони 50 тага етди ва улар 3-ўринга кўтарилиб олди. Меҳмондан қуруқ қўл билан ортга қайтадиган "Эльче"да 21 очко мавжуд.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+1'

    Оскар Мингесага тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Мезбонлар бурчак тўпини ҳам комбинацион усул билан ўйинга киритиб, вақт ўтказишда давом этяпти.

  • 85'

    Умтитига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 82'

    Дарвозабонни алдаб ўтган Гризманн ўткир бурчакдан зарба йўллашда хатога йўл қўйди.

  • 79'

    Ўйин тақдирини ҳал этган каталонияликлар ҳамон назоратни ўзида ушлаб турибди.

  • 76'

    Гризманн, Лангле ҳамда Дест майдонга тугҳшди. Улар Брейтуэйт, Пике ва Альбани алмаштирди.

  • 73'

    ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Барса" ўйин тақдирини ҳал этди!

    Қанотдан Брейтуэйт идеал узатма амалга оширди. Жарима майдони марказида пайдо бўлган Альба дарвозани ишғол этди.

  • 71'

    Нино ва Каррильо ўрнига Милья ҳамда Бойе ўйинни давом эттиради.

  • 69'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Месси дубль қайд этди!

    Леонинг яна бир индивидуал ҳаракати голга олиб келди. Ҳимоячилар уни тўхтата олмади.

  • 67'

    Тринкуа ўз ўрнини Бускетсга бўшатиб берди.

  • 65'

    Дембеленинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячилан блок қўйишни уддалади.

  • 63'

    Мингесанинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 61'

    3 рақибидан ўтмоқчи бўлган Месси тўпни йўқотди.

  • 59'

    Куман шогирдлари позицион ҳужумлар уюштиришда давом этяпти.

  • 56'

    "Эльче" жарима майдони ичида юзага келган палапартишликдан Брейтуэйт унумли фойдалана олмади.

  • 54'

    Ҳимояда бир ўзи қолиб кетган Альба рақиб ҳужумини бартараф этди.

  • 51'

    Иккинчи бўлимни ҳам майдон эгалари фаолроқ ўтказмоқда.

  • 48'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Марказдан рейд уюштирган Месси ажойиб комбинацияни гол билан якунлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Тайм сўнгини каталонияликлар фаол ўтказмоқда.

  • 38'

    Ҳаммаси жоийда. Хоан Мохика ўйинни давом эттира олади.

  • 36'

    Хоан Мохикага тиббий ёрдам лозим. Шифокорлар майдонга тушиб келди.

  • 33'

    "Барселона" футболчилари, асосан, марказдан ҳужумлар ташкил этмоқда.

  • 30'

    Мессининг жарима майдонига узатган тўпидан кейин де Йонг аниқ зарба йўллади. Бироқ ён ҳакам офсайдга ишора қилди.

  • 28'

    Рауль Гути огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам уни аяди.

  • 25'

    Каталонияликлар тинмай босим уюштирмоқда. Бироқ хавфли вазият "ха" деганда юзага келавермаяпти.

  • 23'

    "Барселона"нинг кетма-кет уринишларини меҳмонлар баратаф этмоқда.

  • 20'

    Жарима майдонига ёриб кирган Тринкаунинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 18'

    Мессининг узатмаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 15'

    Куман шогирдлари рақибдан кўра фаолроқ ҳаракат қиляпти. Улар ғалаба учун кўпроқ тер тўкмоқда.

  • 12'

    Меҳмонларнинг бурчакдан етказиб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 10'

    Педри жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ҳозирча, жим.

  • 7'

    Тўлиқ устунлик майдон эгалари томонда бўлиб турибди.

  • 4'

    "Кўк-анорранглилар" тўп назоратини қўлга олиш ҳаракатини қилмоқда.

  • 2'

    Илкхавфли вазият мезболанда:Тринкаунинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!